Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Актёр Ғайбулла Ҳожиев оламдан ўтди

Актёр Ғайбулла Ҳожиев оламдан ўтди

Бугун, 26 февраль куни таниқли ўзбек актёри, дубляж устаси, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Ғайбулла Ҳожиев 64 ёшида вафот этди. Бу ҳақда актёрнинг ўғли Равшан Ҳожиев Фейсбукдаги саҳифасида маълум қилган. 

Ғайбулла Ҳожиев 1956 йилда Бухорода туғилган.

Актёр шоир Азим Суюннинг «Сарбадорлар» асарида Абу Бакр Калавий, Абдулла Ориповнинг «Соҳибқирон» асарида Хожа Аҳмад Яссавий, Абдулла Қодирийнинг Меҳробдан чаён» спектаклида Солиҳ маҳдум, Иброҳим Содиқовнинг «Афандининг беш хотини» спектаклида Афанди, Ҳайитмат Расулнинг «Пири коинот» спектаклида Аҳмад Фарғоний, Шекспирнинг «Қирол Лир» асарида граф Глостер, Александр Косанонинг «Етти фарёд» спектаклида Сабало каби ролларни ижро этган.

Ғайбулла Ҳожиев «Уқубат», «Шаббона», «Умид», «Оқпадар» каби кўплаб фильмларда турли ролларни ижро этган,  «Шайтанат» телесериалида Аҳмадбей ролини ўйнаган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг