Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

«Эртуғрул» сериали муаллифлари Ўзбекистонда. «Жалолиддин Мангуберди» фильмини суратга олиш бўйича музокара бошланди

«Эртуғрул» сериали муаллифлари Ўзбекистонда. «Жалолиддин Мангуберди» фильмини суратга олиш бўйича музокара бошланди

Фото: Маданият вазирлиги Ахборот хизмати

Ўзбекистон Республикаси маданият вазирлигининг мажлислар залида «Текден фильм» ва «Бўздағ фильм» бошқарув кенгаши раиси Меҳмет Бўздағ билан «Жалолиддин Мангуберди» фильмини суратга олиш масалаларига бағишланган матбуот анжумани ташкил этилди.

Фото: Маданият вазирлиги Ахборот хизмати

Маданият вазирлиги Ахборот хизматининг «Xabar.uz»га маълум қилишича, Туркия кино ижодкорлари томонидан тақдим этилиб келинаётган кино маҳсулотлари халқимизнинг катта қизиқишига сабаб бўлмоқда. Жорий йилда эфирга узатилган сериаллар нафақат кино ихлосмандларини балки ўзбек кино ижодкорларининг ҳам муҳокама ва эътирофларига сазовор бўлди.  Ана шу жиҳатларни ҳисобга олиб, айни кунларда алоҳида қизиқиш ва эътирофларга сабаб бўлаётган «Эртуғрул» сериали режиссёри юртимизга таклиф этилган.

Фото: Маданият вазирлиги Ахборот хизмати

«Текден фильм» ва «Бўздағ фильм» бошқарув кенгаши раиси Меҳмет Бўздағ, «Simit Sarayi» бренди соҳиби, йирик тадбиркор-инвестор Холуқ Ўқутур, ресторанлар соҳасида тадбиркор, инвестор Умар Сайфи Актулун, Стратегик тафаккур институти васийлик кенгаши аъзоси, «Дирилиш-Эртуғрул» сериалининг илмий маслаҳатчиси Синан Товуқчилардан иборат делегациянинг ташриф буюришига сабаб «Жалолиддин Мангуберди» тарихий сериалини тасвирга олиш ишларида ҳамкорлик қилиш борасида музокара олиб бориш экани таъкидланди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг