Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Душанбеда миграция ҳақидаги филмлар фестивали бўлиб ўтмоқда

Душанбеда миграция ҳақидаги филмлар фестивали бўлиб ўтмоқда

Фото:«ИноСМИ»

Халқаро миграция ташкилоти раҳбарияти Тожикистон пойтахти Душанбе шаҳрида миграция ҳақида филмлар фестивалини ўтказмоқда. Фестивал 18 декабрь – халқаро мигрантлар кунига бағишланган ҳолда ташкил этилмоқда. Бу ҳақда «Asia Plus» хабар берди.

Фестивал 6 декабрь куни Ўртаер денгизида ҳалок бўлган муҳожирларга аталган «Худди ўша кемада» картинаси билан бошланган.

Қолган филмлар намойиши йил бошига қадар давом этади.

Фестивалнинг асосий мақсади замонамизнинг энг улкан жараёнларидан бирини фаол муҳокама қилишдир.

Ушбу фестивал ҳар йили ўтказилади, унинг кейинги йилдаги тадбирларига профессионал ва ҳаваскор кинематографлар таклиф этилади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг