Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Данияда йилига икки марта фуқароларга бепул китоб тарқатиш таклиф қилинди

Данияда йилига икки марта фуқароларга бепул китоб тарқатиш таклиф қилинди

Фото: «Aerio»

Даниядаги «Радикаллар» партиясининг маданий масалалар бўйича вакили Зения Стампе яхши таклифни илгари сурди: давлат фуқаролар китоб сотиб олиши учун йилига икки марта пул ажратиб туриши керак.

«Адабиёт яна жамиятимиз муҳокама қиладиган мавзуга айланишини истаймиз. Сериаллар ҳақида кўп гапирамиз, бироқ Дания адабиётини унутиб юбордик», — таъкидлади Стампе.

Бу шунчаки қуруқ гаплар эмас: Стампенинг таклифи «Радикаллар» 2020 йил учун тақдим этган бюджет лойиҳасига киритилган.

Қайси китоблар бепул бўлишини махсус экспертлар аниқлаб бериши керак, дейди Стампе. «Радикаллар» аъзоси адабиётлар танланишида, биринчи навбатда, уларнинг ҳар хил сиёсий таъмаънолардан холилигига эътибор қаратиш даркорлигини таъкидлаб, шу йўл билан «миллий китобхонлар клуби» шаклланишига умид билдириб қолган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг