Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Бугун Мир Алишер Навоий туғилган кун

Бугун Мир Алишер Навоий туғилган кун

Бугун буюк шоир ва мутафаккир Низомиддин Мир Алишер Навоий туғилган кун. Шу муносабат билан Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетида «Алишер Навоий ва XXI аср» мавзусида халқаро илмий-назарий анжуман бўлиб ўтди.

Алишер Навоий ўзининг пурҳикмат асарлари, сермазмун ҳаёт йўли, бетакрор илмий ва ижодий мероси билан жаҳон адабиёти, илм-фани ривожига муносиб ҳисса қўшган. Навоий ижоди асрлар оша башариятга эзгулик ва камолотдан сабоқ бериб келмоқда. Алоҳида қайд этиш жоизки, Алишер Навоий асарларини ўрганиш ва ўргатиш бугунги кунга келиб янги босқичга кўтарилди. Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетида навоийшунослик соҳасида олиб борилаётган тизимли ишлар эса том маънода миллатимиз маънавиятига эътибор ва эҳтиром натижасидир.

Жорий йилда тўртинчи бор ўтказилаётган конференцияда жаҳоннинг ўндан ортиқ давлатидан ташриф буюрган навоийшунос, тилшунос ва адабиётшунос олимлар иштирок этди. Озарбайжон, Туркия, Россия, Тожикистон ва бошқа мамлакатларнинг етакчи университетлари профессорлари ўз маърузаларида Навоийнинг буюк мероси ва дунё адабиётида тутган ўрни ҳамда бугунги кунда Ўзбекистонда амалга оширилаётган маънавий тарбия устуворлиги сиёсатига алоҳида баҳо бериб ўтдилар.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг