Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Бензин жонига қасд қилиш — «Inkuzart»нинг янги асари (видео)

Бензин жонига қасд қилиш — «Inkuzart»нинг янги асари (видео)

Таниқли рассом Inkuzart ўзининг навбатдаги санъат асарини бензин нархи ошишига бағишлади. Бу ҳақдаги видеони у Инстаграмига жойлади.

Деворга чизилган граффитида дўппи кийган эркак орқа томондан тасвирланган ва чаккасига бензин қуядиган ускунани тираган. Бу орқали Ўзбекистонда айни пайтда долзарб бўлиб турган бензин нархларига ишора берилган.

Стрит-арт Чилонзор туманининг 25-мавзесида Депо Mall савдо мажмуаси тўғрисидаги деворга чизилган. Inkuzart асарларини ўчириш ёки олдини тўсиб қўйиш ҳоллари ҳам учраб туради.

Масалан, автомобил монополиясига аталган расм бир кун ҳам туриб улгурмасдан оқ бўёқ билан ўчириб ташланган эди. Ёки жадидлар ҳақидаги граффитиларнинг олдига расталар қуриб, мева-чева сотадиган бозорчага айлантиришганди.

Айни пайтда Ўзбекистонда бензин нархлари рекорд даражада қимматлаган, яъни йил бошидан бери 63 фоизга. Бундай кўрсаткич мустақил Ўзбекистон тарихида кузатилмаган эди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг