Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Бахшичилик санъати фестивалининг ягона аёл иштирокчиси Сурхондарёдан иштирок этади

Бахшичилик санъати фестивалининг ягона аёл иштирокчиси Сурхондарёдан иштирок этади

Фото: Бахшичилик фестивали матбуот хизмати

5-10 апрель кунлари Сурхондарё вилоятида «Халқаро бахшичилик санъати»  фестивали бўлиб ўтиши ҳақида хабар берилган эди.

Шеробод тумани, Гулистон маҳалласидан бўлган Раҳимова Майсара Бахтиёр қизи Халқаро Бахшичилик санъати фестивали иштирокчиси ягона аёл иштирокчисидир. Бу ҳақда Бахшичилик фестивали матбуот хизмати вакили Шоҳсанам Раҳматуллаева хабар бермоқда.

Фото: Бахшичилик фестивали матбуот хизмати

У 1997 йил 15 декабрда туғилган бўлиб, бахшичилик санъатига дастлаб ёшлигидан маҳалла тўй- байрамларида чиқишларни кўриб, тинглаб рақсга тушган бўлажак бахши, йиллар давомида ҳонадонидаги бобосининг дўмбирасига қизиқиб чалиб кўрар эди, ушбу санъатга бўлган меҳри шундан уйғониб бошлаган.

Ёш бахшининг гарчи оила вакиллари санъат туридан бошқа йўналишида таҳсил олишини ҳоҳлаган бўлсада, унинг қизиқишлари, интилишлари билан бахшичилик санъати йўлида кетмоқда. Бахшиёна терма ва достонларини ўрганишда Шодмон бахши ва Шоберди бахшиларнинг ижодидан кўпроқ тинглар ва шулар каби ижро этишга ҳаракат қиларди. Ҳозирда Раҳимова Майсара Термиз Давлат Университети педагогика факултети мусиқий таълим йўналиши 3 босқич талабаси ҳамда ТерДУ қошидаги Жайхун ансамбли бахшичиси бўлиб иштирок этиб келмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг