Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

БААлик мутахассислар ўзбекистонликларга таълим бўйича тренинг ўтмоқда

БААлик мутахассислар ўзбекистонликларга таълим бўйича тренинг ўтмоқда

Фото: Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ташаббуси билан жорий йилнинг 17-19 октябрь кунлари Тошкентда Бирлашган Араб Амирликларининг таълим соҳасидаги бир гуруҳ мутахассислари иштирокида семинар-тренинглар ташкил этилади. Бу ҳақда вазирлик матбуот хизмати хабар берди.

Бугун, 17 октябрь куни Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетида семинар-тренинг тантанали равишда очилди. Тадбирни Ўзбекистон Олий ва ўрта махсус таълими вазири ўринбосари Узоқбой Бегимқулов очиб берди.

БАА таълим вазирлиги мутасаддилари, Рабдана академияси, Абу-Даби ва Заида университетларининг етакчи профессорлари томонидан юртимизда олий таълим муассасалари вакиллари учун уч йўналишда махсус тренинг машғулотлари ўтказилмоқда.

Хусусан, олий таълим муассасаларида таълим сифатини ошириш, олий таълим муассасаларини аккредитациялаш, олий таълимда инновацион ва тадбиркорликка йўналтирилган ўқув дастурларини жорий этиш сингари гуруҳларда мазкур соҳага оид илғор тажрибалар билан таништирилиб, зарур тавсиялар берилди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг