Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Матбуот ва ахборот агентлиги китоб ўқиган раҳбар-ходимларни рағбатлантиради

Матбуот ва ахборот агентлиги китоб ўқиган раҳбар-ходимларни рағбатлантиради

Фото: «carmencitta.me»

Маълумки, Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Китоб маҳсулотларини нашр этиш ва тарқатиш тизимини ривожлантириш, китоб мутолааси ва китобхонлик маданиятини ошириш ҳамда тарғиб қилиш бўйича комплекс чора-тадбирлар дастури тўғрисида» 2017 йил 13 сентябрдаги қарорига асосан, Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги китоб маҳсулотларини чоп этиш ва тарқатиш тизимини такомиллаштириш ҳамда ахборот-кутубхона фаолияти соҳасидаги махсус ваколатли давлат органи этиб белгиланган.

Агентлик бу борада бир қанча хайрли ишларни амалга ошириб келмоқда. Яқинда тизимда яна бир ибратли ташаббусга қўл урилди. Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги Бош директорининг буйруғи билан Агентлик марказий аппарати, тизимдаги нашриёт-матбаа ижодий уйлари, Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон миллий кутубхонаси, Қорақалпоғистон Республикаси матбуот ва ахборот агентлиги, Тошкент шаҳар ва вилоятлар матбуот ва ахборот бошқармалари раҳбар-ходимлари ҳар ойда камида биттадан бадиий асар ўқиши лозимлиги белгилаб қўйилди.

«Раҳбар бўлсанг, китоб ўқи!» маънавий-маърифий ташаббусига асосан тизим бўйича ҳар ойнинг охирги шанба куни «Мутолаа ҳисоботи» куни этиб белгиланди. Унга кўра, ҳар бир раҳбар-ходим ўша куни ўзи ишлаётган идоранинг расмий веб-сайтида ўқиган китоб ҳақида ёзган таассуротларини эълон қилади.

Энг китобхон раҳбарларнинг ёзган ҳисоботларига қараб Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги томонидан рағбатлантириб борилади. Бунда раҳбар-ходимнинг ўз оиласида китоб ўқишга тарғиб қилиш фаолияти ҳам ҳисобга олинади.

Бундан ташқари, Агентлик 1500 дан ошиқ оммавий ахборот воситаси, 130 дан ортиқ нашриёт ва 1800 га яқин босмахонада меҳнат қилаётган минглаб соҳа раҳбарларини ҳам ушбу ташаббусни фаол қўллаб-қувватлашга чорлаган.

Изоҳлар 1

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг