Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Абу-Дабида ўзбекистонлик ошпазлар 10 минг кишилик ош дамлашди (фото)

Абу-Дабида ўзбекистонлик ошпазлар 10 минг кишилик ош дамлашди (фото)

Кеча, 27 декабрь куни Шайх Зайид номидаги Абу-Даби маданий мерослар фестивали доирасида ўзбекистонлик ошпазлар 10 минг кишилик ош дамлашди.

«Xabar.uz»га маълум қилинишича, мазкур ош Шайх Зайид таваллудининг 100 йиллиги муносабати билан пиширилган.

10 минг киши учун 1,5 тоннадан ортиқ гуруч дамланган. Марказий майдонда битта асосий катта қозон ва унинг ёнида 8 та кичкина қозон ўрнатилди.

Ошни тайёрлаш давомида 30 та ўзбекистонлик ошпаз иштирок этган. Ош тайёрлаш ва тарқатиш жараёнида ўзбек куй-қўшиқлари ижро этилиб, шоу тақдим этилган.

Шайх Зайид номидаги Абу-Даби маданий мерослар фестивали 2 декабрь куни бошланган ва 26 январгача давом этади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг