Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

77 ёшли актёр «Калмар ўйини»даги роли учун «Олтин глобус» мукофотини қўлга киритди

77 ёшли актёр «Калмар ўйини»даги роли учун «Олтин глобус» мукофотини қўлга киритди

О Ён Су.

Фото: «Калмар ўйини» сериалидан кадр.

77 ёшли актёр О Ён Су корейс актёрлари орасида биринчи бўлиб «Олтин глобус» мукофотига сазовор бўлди. Бу ҳақда «Олтин глобус» сайтида маълум қилинди.

Корейс актёри «Калмар ўйини» сериалидаги роли (001-ўйинчи) учун «Иккинчи пландаги энг яхши эркак актёр» номинацияси ғолиби бўлди. Сериални томоша қилганлар яхши билишади, О Ён Су шов-шувли сериалда тузалмас касалликка йўлиққан 001-рақамли кекса ўйинчи образини гавдалантирган. Сериал охирига бориб жабрланувчи аслида ким бўлгани ойдинлашади...

О Ён Су 1944 йилнинг 1 октябрида туғилган. 19 ёшида театрда дебют қилган. 200 дан ортиқ роллари бор. Ватанида Dong-A театр мукофоти (1979), Baeksang Arts Award мукофоти (1994) ва Корея миллий театр ассоциациясининг энг яхши эркак актёр номинацияларини қўлга киритган. Аммо глобал миқёсда шон-шуҳратга «Калмар ўйини» орқали эришди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг