Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

5-синф ўқувчисининг ҳайратга солувчи санъат асарларини кўрганмисиз? (фото)

5-синф ўқувчисининг ҳайратга солувчи санъат асарларини кўрганмисиз? (фото)

«Насриддин бобо», «Афсонавий кулол», «Гимнастикачи қиз», «Аждодларимиз мероси», «Арслон», «Хаёл», «Нажот», «Скрипкачи қиз», «Қўзиқорин бобо»...

Кўргазмалар залида кишини ҳайратга солувчи ушбу санъат асарлари оддий лойдан ясалган. Кўриб турганингиз, сирдарёлик тенгдошингиз, Фарзона Жўрақулованинг ижодий ишидир. У Боёвут туманидаги 5-сонли Мусиқа ва санъат мактабининг Санъат бўлими 5-синфида таҳсил олади. 14 ёшга тўлган ижодкор 2015 йилдан бери таълим масканида ҳайкалтарошлик сирларини ўрганиб келмоқда. Бир қанча кўрик-танловлари ғолиби.

2016 йилда «Камалак юлдузлари» Болалар ижодиёти фестивали Республика босқичи ғолиби бўлди. 2018 йил апрелда Сидарё вилояти Маънавият ва маърифат Кенгаши томонидан таъсис этилган «Юксак  маънавиятли авлод» Ёшлар фестивалида «Энг ёш кулол» номинацияси билан тақдирланди. Ўша йили Гулистон шаҳрида бўлиб ўтган «Болалар  мусика ва саньат мактаблари ўқувчиларининг санъат йўналиши» бўйича танловнинг вилоят босқичида 1-даражали диплом билан тақдирланди.

Жорий йилнинг апрел ойида Сирдарё вилояти Бадиий ижодкорлар уюшмаси томонидан ташкиллаштирилган аньанавий «Тасвирий саньат фестивали»да «Энг яхши асар муаллифи» номинацияси ғолиби бўлди ва энг фаол иштирокчи сифатида қайд этилиб, Ўзбекистон Бадиий ижодкорлар уюшмаси раисининг фахрий дипломи билан тақдирланди.

Фарзона ҳозирда мактабгача ва бошланғич таълим ёшидаги болажонлар учун йўл ҳаракати қоидаларини ўзлаштиришнинг қулай усули – ҳайкалчалар ёрдамида йўлда ҳаракатланиш, светофорга риоя этиш, пиёдалар йўлагидан фойдаланиш қоидалари устида изланмоқда.

Нурбек Қидиралиев

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг