Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Зойир Мирзаев: «Бу бозор вирус учун тайёр ўчоқку»

Зойир Мирзаев: «Бу бозор вирус учун тайёр ўчоқку»

Фото: Вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати

Қашқадарё вилоятида карантинга ёпилган бозорлар сони еттитага етди.

Вилоят ҳокими Зойир Мирзаев «Бир ҳудудда бир кун» лойиҳаси доирасида Ғузорга ташрифи давомида тумандаги «Карвон» бозорининг карантин қоидаларига амал қилмай ишлаётганига гувоҳ бўлган.

Фото: Вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати

— Бу бозор вирус учун тайёр ўчоқку, — деган вилоят раҳбари. — Бозорнинг 9 та кириш жойи бор, қани санитария, профилактик тадбирлар йўқ. Бозор тезкор дезинфекция ишларини амалга ошириш учун карантинга ёпилади. Ушбу масалада Президент Шавкат Мирзиёев ҳам алоҳида тўхталиб, «Темир интизом ва юксак масъулият билан кечаю кундуз иш давом этиши керак», дея таъкидлаган эди.

Шундай қилиб, «Карвон» бозори вилоятда карантинга ёпилган еттинчи бозор бўлди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг