Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Юртимизда коронавирусга чалинганлар сони 9 мингдан ошди

Юртимизда коронавирусга чалинганлар сони 9 мингдан ошди

Фото: «Repost.uz»

2020 йил 2 июль соат 23:30 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 9078 (+82) нафарни ташкил этмоқда. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълум қилди.

Янги касалланиш ҳолатларининг 33 нафари Жиззах вилоятида (шундан 6 нафари коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, карантинга олинган фуқаролар орасида, 27 нафари аҳоли орасида), 26 нафари Тошкент шаҳрида (шундан 6 нафари коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, карантинга олинган фуқаролар орасида, 20 нафари аҳоли орасида), 17 нафар Тошкент вилоятида (шундан 12 нафари коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, карантинга олинган фуқаролар орасида, 4 нафари аҳоли орасида, 1 нафари халқаро юк ташувчи автомашина ҳайдовчиси), 6 нафари Навоий вилоятида коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, карантинга олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Айни пайтда юртимизда 6034 (+187) нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (66 фоиз) соғайган.

Ҳозирда мамлакатимизда 3017 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг