Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Юртимизда коронавирусга чалинганлар 14 мингдан ошди

Юртимизда коронавирусга чалинганлар 14 мингдан ошди

2020 йил 14 июль соат 23:30 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 14085 (+92) нафарни ташкил этмоқда.

ССВнинг хабарига кўра, янги касалланиш ҳолатларининг 33 нафари Тошкент шаҳрида, 32 нафар Самарқанд вилоятида ҳамда 27 нафари Сурхондарё вилоятида коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, карантинга олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Айни пайтда юртимизда 8327 (+297) нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (59 фоизи) соғайди.

Ҳозирда мамлакатимизда 5691 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг