Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

«Яшил» тоифага кирувчи ҳудудлардаги судларда фуқаролар қабулига рухсат берилади

«Яшил» тоифага кирувчи ҳудудлардаги судларда фуқаролар қабулига рухсат берилади

Фото: Xabar.uz

«Қизил» ва «сариқ» тоифага кирувчи ҳудудлардаги судларда фуқароларнинг шахсий қабули  тўхтатиб турилади ҳамда фуқароларга ҳужжатларни судларга фақат электрон шаклда ёки почта орқали юбориш тавсия этилади. Бу ҳақда Олий суд матбуот хизмати маълум қилди.

Қайд этилишича, Олий суд Раёсатининг карантин даврида судларнинг фаолияти бўйича навбатдаги қарори қабул қилинди. Ҳужжатга мувофиқ, барча судларда (тоифа ҳудудидан қатъи назар):

  • судья ва мутахассислар томонидан ижтимоий масофани (2 метрни) сақлаган, тиббий ниқоб ва антисептик воситаларидан фойдаланган ҳолда фаолият юритишини таъминлаш;
  • барча турдаги оммавий тадбирлар (маърифат соатлари, семинарлар, конференциялар, давра суҳбатлари, ўқув машғулотлари ва бошқа оммавий тадбирлар) ни ўтказмаслик (судлар фаолияти билан боғлиқ видеоконференцалоқа режимида ўтказиладиган йиғилишлар бундан мустасно);
  • суд биноларига кириш-чиқиш жойларини пирометр ва антисептик воситалар билан таъминлаш, суд муҳокамасига келган ҳар бир фуқаронинг тана ҳароратини ўлчаб, ниқобсиз ва тана ҳарорати 37 °C ва ундан юқори бўлган ҳолатда, суд биносига киритмаслик каби мажбурий талабларга қатъий риоя этиш белгиланган.

Суд мажлиси иштирокчилари бўлмаган шахсларнинг суд биноларига кириши қатъиян ман этилади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг