Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Яна бир кишида коронавирус аниқланди. Инфекцияга чалинганлар умумий сони — 173 нафар

Яна бир кишида коронавирус аниқланди. Инфекцияга чалинганлар умумий сони — 173 нафар

Айни вақтгача Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси аниқланган шахслар сони 1 тага ошиб, 173 нафарни ташкил этмоқда. Бу ҳақда соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан хабар қилинди.

Ҳозирча коронавирусга чалинган фуқаро қайси вилоятдан экани, қаерда даволанаётгани ва қандай ҳолатда касални юқтиргани тафсилотлари маълум қилинмаган.

Кеча тунда коронавирус инфекцияси аниқланган шахслар сони 5 тага ошиб, 172 нафарни ташкил этаётгани хабар қилинган эди. Эслатиб ўтамиз, бугунги қадар Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси аниқланганлардан 8 нафар бемор тўлиқ тузалган бўлса, 2 нафари вафот этган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг