Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Яна 1 кишида коронавирус инфекцияси аниқланди

Яна 1 кишида коронавирус инфекцияси аниқланди

2020 йил 8 апрель соат 23:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 546 нафарни ташкил қилмоқда. Бу ҳақда соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар берди.

Аввалроқ коронавирусга чалинганлар сони 545 нафарга етгани хабар қилинган эди. Ўтган вақт давомида яна 1 кишида коронавирус инфекцияси аниқланган.

Эслатиб ўтамиз, ушбу касалликдан бутунлай соғайганлар сони ҳозирда 30 нафарни ташкил этмоқда. Уч киши эса вафот этган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг