Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

ЖССТ яна бир аянчли рекордни белгилаб қўйди

ЖССТ яна бир аянчли рекордни белгилаб қўйди

Фото: «U-f.ru»

Ўтган бир кеча-кундузда дунё бўйича 230 мингдан ортиқ коронавирусни юқтириш ҳолати қайд этилди. Бу — антирекорд кўрсаткич. Умумий COVID-19 га чалинганлар сони 12,5 миллион кишидан ошиб кетди, дея маълум қилди Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ).

Ташкилотнинг охирги маълумотларига кўра, бир кунда жами 230 370 та янги коронавирус инфекциясига чалиниш ҳолати қайд этилган, 5285 нафар COVID-19 бемори вафот этган. Шу тариқа, дунё бўйича умумий касалланганлар сони 12 552 765 кишини ташкил этмоқда, вафот этганлар сони — 561 617 та.

Бундан олдинги антирекорд 10 июль куни ўрнатилганди — ўшанда, ташкилот ҳисоботига кўра, бир кеча-кундузда қарийб 228 минг киши коронавирусга чалинганди.

Энг кўп касалланишлар Шимолий ва Жанубий Америка (6 540 222) ҳамда Европада (2 907 654) қайд этилмоқда.

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти 11 март куни янги COVID-19 коронавирус инфекцияси тарқалишини пандемия дея эълон қилганди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг