Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Вазир вирусология шифохонасидаги шифокор ва ҳамширани табриклади

Вазир вирусология шифохонасидаги шифокор ва ҳамширани табриклади

Фото: ССВ матбуот хизмати

Кеча, 1 апрель куни Вирусология илмий текшириш институтидан нафақат 4 нафар бемор соғайиб чиқди, балки шу масканда бўлим бошлиғи, шифокор Малика Низомхўжаева ва бўлим катта ҳамшираси Дилдора Имомхўжаеваларнинг туғилган кунлари ҳам нишонланди, деб хабар бермоқда ССВ матбуот хизмати.

Уларни барча эҳтиёт чораларини кўрган ҳолда ташриф буюрган Соғлиқни сақлаш вазири Алишер Шодмоновнинг шахсан ўзи табриклади.

Фото: ССВ матбуот хизмати

«Соғайиб кетганларни кузатиш чоғида вазиримиз бизнинг ҳам туғилган кунларимизни ҳисобга олганлари кутилмаган ҳол бўлди. Совғаларини топширдилар, кўнглимизни кўтардилар. Беморлар тузалиб кетган бир пайтда бўлган эътибор туфайли касбимдан жуда ғурурландим. Илоҳим ҳамма беморларимиз ҳам соғайиб, уйларига қайтишсин», – дейди шифокор Малика Низомхўжаева.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг