Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Ucell абонентлари диққатига!

Ucell абонентлари диққатига!

Фото: Xabar.uz

Ucell компанияси Вазирлар Маҳкамасининг кеча эълон қилинган қарори мобил (уяли) алоқа тармоқлари, шу жумладан COSCOM МЧЖ (Ucell савдо белгиси) томонидан тақдим этилаётган хизматлар доирасига кирмаслигини ва тўловсиз хизматлар тақдим этмаслигини маълум қилди.

«Ҳурматли абонентлар! Сизга шуни маълум қиламизки, Вазирлар Маҳкамасининг қарорига биноан телефон алоқаси ва интернет тармоғига уланиш хизматларини (симли алоқа тармоқларида) ўчириб қўйиш тақиқланган.

Мобил радиотелефон (уяли) алоқа тармоқлари, шу жумладан Ucell МЧЖ (Ucell савдо белгиси) томонидан тақдим этилаётган хизматлар ушбу қарор доирасига кирмайди ва тўловсиз хизматларни тақдим этмайди.

Шу билан бирга, Ucell компанияси таълим ва тиббиёт соҳасида кўплаб сайтларнинг саҳифасига бепул кириш имкониятини очганлигини эслатиб ўтамиз. Қисқа фавқулодда ёрдам хизматларига қўнғироқлар ҳам бепул. Бундан ташқари, рақобатдош нархларда бир қатор янги тарифлар ва хизматлар жорий этилди», дейилади компания хабарида.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг