Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Тошкентда иккита ковид-марказ ёпилди

Тошкентда иккита ковид-марказ ёпилди

Архив фото.

Фото: Тошкент шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати

Республика махсус комиссияси қарорига кўра, коронавирусга қарши курашишда аҳолига қулайлик яратиш мақсадида очилган айрим марказлар («Атлас», «Ёшлик») вақтинчалик ёпилди. Бу ҳақда АОКАда ўтган брифингда Коронавирусга қарши курашиш штаби аъзоси Севара Убайдуллаева маълум қилди.

Тақсимлаш марказларининг ёпилиш сабабларидан бири — коронавирусга чалинган беморлар сони камайгани билан боғлиқ.

«Шунингдек, Тошкент шаҳрида тақсимлаш марказларининг ёпилиши, пойтахтда, умуман мамлакатда эпидемиологик вазият барқарорлашганини англатади.

Тўғри, кўплаб мамлакатларда коронавирус кенг тарқалмоқда, кўплаб давлатлар иккинчи тўлқиндан азият чекмоқда. Бу бизни ҳушёрликка чақириши лозим. Шунга кўра, бугунги кунда давлат ва барча манфаатдор вазирлик, идоралар эпидемиологик вазиятни назорат қилиш бўйича ишлар олиб боришмоқда ва касаллик динамикаси ошганда ёпилган объектлар қайта тезкор равишда очилади.

Бундан ташқари, мамлакат шифокорлари ва олимлари пандемия даврида коронавирусга чалинган беморларни самарали даволаш бўйича катта тажриба орттиришди, шунингдек, касбий маҳоратларини ҳам оширишди.

Шунингдек, коронавирусга беморларини даволашга ихтисослашган барча мавжуд марказлар зарур ётоқ-ўринлари, тиббиёт ускуналари ва дори воситалари билан таъминланган, шунингдек, малакали тиббиёт ходимлари ҳам бириктирилган. Марказлар ёпилган тақдирда ҳам ушбу таъминотлар сақланиб қолинади. Такрорий тўлқинда ушбу марказлар ва ресурслар аҳолига қайта юқори малакали ёрдам кўрсатиш учун тикланади»,— дейди мутахассис.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг