Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Тошкентда аҳоли орасида бир неча соат ичида рекорд даражада кўп касаллик аниқланди

Тошкентда аҳоли орасида бир неча соат ичида рекорд даражада кўп касаллик аниқланди

Фото: «Xabar.uz»

2020 йил 4 июль соат 18:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 9611 (+111) нафарни ташкил этмоқда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги Жамоатчилик билан алоқалар бўлими хабарига кўра, янги касалланиш ҳолатларининг 44 нафари Карантин марказидаги фуқаролар орасида, 66 нафари Тошкент шаҳрида (бунгача энг катта кўрсаткич 47 нафар эди) ҳамда 1 нафари Бухоро вилоятида аҳоли орасида аниқланган.

Бугун айни пайтга қадар пойтахтимиздаги 2-сон Республика  клиник шифохонасида 53 нафар ва Тошкент тиббиёт академияси клиникасида 2 нафар бемор тузалиб, юртимизда жами 6306 (+55) нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (65 фоиз) соғайган.

Ҳозирда мамлакатимизда 3275 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг