Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Тошкентда 21 киши соғайди. Жами тузалганлар 2600 нафардан ошди

Тошкентда 21 киши соғайди. Жами тузалганлар 2600 нафардан ошди

Тошкентдаги Вирусология илмий-текшириш институти клиникасида 8 нафар, Эпидемиология, микробиология ва юқумли касалликлар илмий-текшириш институти клиникасида 11 нафар, 3-сонли туғруқ мажмуасидан 2 нафар, жами 21 нафар бемор бутунлай соғайиб, реабилитацияга кузатилди.

Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар берди. 

Вирусология илмий-текшириш институти клиникасида тузалганларнинг 7 нафари эркак, 1 нафари аёл бўлиб, ёши каттаси 63 ёшда, ёши кичиги эса 20 ёшда.

Беморлардан 4 нафари Тошкент вилоятидан, 2 нафари Қашқадарё вилоятидан, Андижон ва Наманган вилоятларидан 1 нафардан. Улардан 1 нафари Шаржа – Тошкент йўналишида чартер рейс орқали, 2 нафари Россиядан, яна 2 нафари Қозоғистондан, 1 нафари Тожикистондан юртимизга кириб келган ва карантинга олинган. Касаллик аниқлангач, шифохонага ётқизилган. Қолган 2 нафари эса коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб юқтириб олган.

Эпидемиология, микробиология ва юқумли касалликлар илмий-текшириш институти клиникасида тузалганларнинг барчаси эркак бўлиб, ёши каттаси 57 ёшда, ёши кичиги эса 25 ёшда. Ҳудудлар кесимида оладиган бўлсак, Тошкент шаҳри, Наманган ва Тошкент вилоятларидан 2 нафардан, Қашқадарё, Сирдарё, Самарқанд вилоятлари, Россия Федерацияси ва Қирғизистон Республикасидан 1 нафардан. Улардан 6 нафари Россиядан, 2 нафари Қозоғистондан, 1 нафари эса Санкт-Петербург – Тошкент йўналишида чартер рейс билан келишган ва карантинга олинган. Касаллик аниқлангач, шифохонага ётқизилган. Қолган 2 нафари коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб юқтириб олишган.

3-сонли туғруқ мажмуасидан тузалган 2 нафар аёл эса (27 ёшли ва 24 ёшли) Тошкент шаҳридан бўлиб, коронавирусга чалинганлар билан мулоқот орқали касалликни юқтириб олишган.

Тошкент шаҳрида шу пайтга қадар 919 нафар бемор соғайган бўлса, эндиликда улар 940 нафарга етиб, айни пайтда даволанаётганлар 362 нафарни ташкил этмоқда.

Шундай қилиб, бугун ҳозирга қадар 42 нафар бемор тузалиб, мамлакатимиз бўйлаб жами соғайганлар 2607 нафарга етди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг