Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Тошкент вилояти «пешқадам»: беш ҳудудда касалланганлар аниқланди

Тошкент вилояти «пешқадам»: беш ҳудудда касалланганлар аниқланди

Иллюстратив фото

2020 йил 5 август соат 10:30 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 27 314 (+267) нафарни ташкил этмоқда. Бу ҳақда ССВ матбуот хизмати хабар берди.

Янги касалланиш ҳолатларининг 125 нафари Тошкент вилоятида, 84 нафари Тошкент шаҳрида, 39 нафари Бухоро вилоятида, 12 нафари Қашқадарё вилоятида ҳамда 7 нафари Навоий вилоятида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Шу билан бирга, Тошкент вилояти Тошкент туманида яшаган 70 ёшли А.М. (эркак) ҳамда Тошкент шаҳар Чилонзор туманида яшаган 51 ёшли А.Л. (эркак), жами 2 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этди.

Айни пайтда юртимизда 18 051 нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (66 фоиз) соғайган.

Ҳозирда мамлакатимизда 9 096 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда. Улардан 619 нафари оғир, 208 нафари эса ўта оғир аҳволда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг