Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Тошкент ва Самарқандда яна аҳоли орасида касалликлар аниқланди

Тошкент ва Самарқандда яна аҳоли орасида касалликлар аниқланди

Фото: ССВ

Бугун мамлакатимизда коронавирус инфекцияси қайд этилган 44 ҳолатнинг 32 нафари карантин муассасаларидан, 4 нафари халқаро юк ташувчи автомашина ҳайдовчиси, 8 нафари (Тошкент шаҳри 4, Самарқанд вилояти 4) эса аҳоли орасидан аниқланди. Бу ҳақда ССВ матбуот хизмати хабар берди.

Кун давомида 34 нафар бемор соғайиб, реабилитацияга кузатилди.

Айни пайтгача касалликка чалинган 3488 нафар бемордан 2728 нафари бутунлай соғайиб, даволаниш даражаси 78 фоизни ташкил этмоқда. 746 нафар бемор юртимизнинг 7 худудидаги тиббиёт муассасаларида даволанишмоқда. Улардан 7 нафари оғир, 1 нафари эса ўта оғир аҳволда.

Бугун мамлакатимизда уй карантинига 1199 нафар фуқаро олиниб, 1383 нафар фуқаро чиқарилди.

Стационар карантинга эса 671 нафар фуқаро олиниб, 1484 нафар фуқаро ўз уйига кузатилди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг