Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Тўрақўрғон туманида илк коронавирусга чалиниш ҳолати қайд этилди

Тўрақўрғон туманида илк коронавирусга чалиниш ҳолати қайд этилди

30 май куни соат 9:00 ҳолатига Наманган вилоятида коронавирус инфекцияга чалинган беморлар сони 258 нафарга етди.

Янги қайд этилган икки ҳолат Тўрақўрғон туманида қайд этилди. Беморлардан бири 1963 йилда туғилган эркак, иккинчиси 1992 йилда туғилган аёл бўлиб, ҳар икки ҳолат ҳам карантин муасссасасида қайд этилган. Тўрақўрғонда бугунгача коронавирусга чалиниш ҳолати қайд этилмаганди.

Бугун вилоятда коронавирус инфекциясини юқтирганидан кейин даволаниб, тўлиқ тузалганлар сони 247 кишини ташкил этмоқда. Тўрт киши вафот этган.

Ҳозирда вилоят юқумли касалликлар шифохонасида 7 киши даволанмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг