Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Тожикистонда коронавирусни юқтирганлар икки мингга яқинлашиб қолди

Тожикистонда коронавирусни юқтирганлар икки мингга яқинлашиб қолди

Фото: «Vesveter.ru»

Тожикистонда коронавирусга чалинганлар сони 207 нафарга кўпайиб, 1936 кишига етди, дея мамлакат соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизматига таяниб «РИА Новости» хабар берди.

«Сешанба оқшом ҳолатига кўра Тожикистонда 207 та янги коронавирус билан касалланиш ҳолати қайд этилиб, 1936 кишига етди, ўтган бир кеча-кундузда мазкур касалликдан вафот этганлар йўқ», — деди агентлик суҳбатдоши.

Матбуот марказининг маълумотига кўра, ҳозир мамлакатда 3781 киши тиббиёт ходимлари назоратида турибди, ўтган бир кеча-кундузда 641 нафар бемор шифохонадан тузалиб чиққан.

Американинг Жонс Хопкинс университетининг маълум қилишича, Тожикистонда COVID-19 туфайли 41 киши ҳаётдан кўз юмган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг