Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Эмомали Раҳмон Тожикистон коронавирусни енгганини эълон қилди

Эмомали Раҳмон Тожикистон коронавирусни енгганини эълон қилди

Фото: «Inbusiness.kz»

Тожикистон президенти Эмомали Раҳмон парламентга анъанавий мурожаатида коронавирус устидан қозонилган ғалабани тилга олди. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар берди.

«Тожикистонда ҳозир коронавирус йўқ, у батамом йўқ қилинди», — деди президент.

Давлат раҳбари, шунга қарамасдан, барча тожикистонликлар хавфсизлик чораларига риоя қилишда давом этишлари кераклигини уқтирди.

Президент Эмомали Раҳмон маълумот беришича, Тожикистон ҳукумати 2020 йилда 145 миллион доллардан ортиқ маблағ ажратди — мамлакатда қисқа муддат ичида 30 та янги шифохона қуриб фойдаланишга топширилди.

Коронавирус пандемиясига қарши курашиш учун ковид-беморларга мўлжаллаб шифохоналарда 7 мингдан зиёд ўринлар яратилди, уларга 5400 нафар тиббиёт ходим  хизмат кўрсатди, деди давлат раҳбари.

Тожикистон шифохоналарида 2021 йилнинг 13 январь ҳолатига коронавирус билан касалланган биттаям бемор қолмагани ҳақида хабар бергандик.

 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг