Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Тожикистон касалланишлар сони бўйича Ўзбекистондан ўтиб кетди

Тожикистон касалланишлар сони бўйича Ўзбекистондан ўтиб кетди

Фото: «Anadolu Agency»

«Worldometer» маълумотига кўра, Тожикистонда коронавирусга чалинганлар сони 3424 нафарга етди. Бу Ўзбекистонда қайд этилган (3369 нафар)дан 55 нафарга кўпдир.      

Марказий Осиё республикалари орасида коронавирус бўйича энг оғир вазиятлардан бири касаллик мавжудлиги энг охири бўлиб тасдиқланган Тожикистонда кузатилмоқда. Қозоғистон касалланганлар сони бўйича илгарилаб кетган (9304 нафар) бўлса, Тожикистон ўлим ҳолатлари бўйича минтақада биринчи ўринда — 47 нафар.

Тожикистонда 15 майдан 22 майгача кунига 200 нафардан ортиқ бемор аниқланганди, 24 майдан кунлик касалланишлар сони камайишни бошлади:

  • 24 май — 191 нафар
  • 25 май — 171 нафар
  • 26 май — 166 нафар
  • 27 май — 158 нафар.

Айни пайтга келиб қўшни мамлакатда 1586 нафар бемор тузалиб кетган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг