Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

ТИВ Россиядаги ўзбекистонликларни огоҳлантирди

ТИВ Россиядаги ўзбекистонликларни огоҳлантирди

Фото: Ижтимоий тармоқлар

Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги Оператив штаби ахбороти эълон қилинди.

Қайд этилишича, республика махсус комиссияси томонидан Ўзбекистон Республикаси фуқароларини Россия Федерациясининг турли ҳудудларидан ўз Ватанига олиб келиш бўйича тизимли ишлар давом эттирилмоқда, темир йўл ва чартер рейслари амалга оширилмоқда.

21 сентябрь куни 2641 нафар фуқарони Ўзбекистонга олиб келиш учун Москва шаҳридан 6 та, Санкт-Петербург шаҳридан 3 та, Ростов-Дон шаҳридан 1 та ва Туркиядан 2 та чартер рейслари амалга оширилди.  Шунингдек, 253 нафар ҳамюртимиз «Uzbekistan Airways» АЖнинг «Тошкент – Минск – Тошкент» ва «Тошкент – Бишкек – Тошкент» йўналишларидаги ҳамда «Asiana Airlines»нинг «Сеул – Тошкент – Сеул» йўналишидаги мунтазам рейслар орқали Ватанга қайтди.

Бундан ташқари, 21 сентябрда «Ўзбекистон темир йўллари» АЖнинг поездларида 2538 нафар ҳамюртларимиз Новосибирск, Ростов-Дон ва Самара шаҳарларидан Ўзбекистонга етиб келишди.

Шуни қайд этамизки, коронавирус пандемияси шароитида фуқароларнинг оммавий тўпланиши вирусни юқтириш хавфини оширади. Айниқса, соғлиғи хавф остидаги тоифалар (қариялар, ҳомиладор аёллар, беморлар, сурункали касалликка чалинганлар) учун бу ҳолат янада хатарлидир.

Россия ҳудудида бўлган ватандошларимиздан поезд станцияларида тўпланмасликларини, ҳозирда бўлиб турган жойларида қолишларини ва барча карантин талабларига қатъий риоя қилишларини яна бир бор сўраймиз, – дейилади ахборотда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг