Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Коронавирусдан тузалган терговчиларга мукофот берилди

Коронавирусдан тузалган терговчиларга мукофот берилди

Фото: Қашқадарё вилояти ИИБ ахборот хизмати

Хизмат давомида фуқаролар билан мулоқотда бўлиб, «Cоvid-19» касаллигини юқтирган ходимлар даволаниб, яна ўз ишларига қайтишди. 

Қашқадарё вилояти ИИБ ахборот хизмати хабар қилишича, жиноятларни тергов қилиш ва бошқа масалаларда фуқаролар билан мулоқотда бўлиб коронавирус инфекциясига чалинган бир гуруҳ тергов ходимларига соғлигини тиклаши учун махсус фонддан 20 нафар ходимга 1 миллион сўм миқдорида моддий ёрдам пули берилган.

Фото: Қашқадарё вилояти ИИБ ахборот хизмати

Шунингдек, хизмат вазифаларига сидқидилдан ёндошиб, қонунбузарликка қарши курашишда ўзини намоён этган бир қатор ходимларга Тергов департаментининг махсус қўл соатлари ва хизматда махсус фойдаланиш учун ноутбуклар топширилган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг