Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Коронавирусга чалинганларнинг 4 нафари болалардир – ССВ

Коронавирусга чалинганларнинг 4 нафари болалардир – ССВ

Иллюстратив фото

Сўнгги маълумотларга кўра, ҳозирда мамлакатимизда коронавирус инфекцияси билан касалланганлар сони 49 нафарни ташкил этмоқда. 

ССВ матбуот хизматига кўра, улардан 19 нафари эркак, 30 нафари хотин-қиз, шунингдек, 4 нафари вояга етмаганлар — болалардир. Ёш жиҳатдан қарайдиган бўлсак, 0-9 ёшгача — 4 нафар, 10-19 ёшгача — 1 нафар, 20-40 ёшгача — 27 нафар, 40-50 ёшгача — 7 нафар ҳамда 50-59 ёшгача — 4 нафар, 60-70 ёшгача бўлган эса 6 нафарни ташкил этмоқда.

Беморлардан 11 нафарининг ҳолати ўрта оғирликда бўлиб, улардан 5 нафари аввалдан сурункали касалликларга чалинган.

Эслатиб ўтамиз, Соғлиқни сақлаш вазирлиги мутасадди вазирлик ва идоралар билан ҳамкорликда эпидемиологик суриштирув ҳамда коронавирус инфекциясининг тарқалиб кетмаслиги учун барча профилактик чора-тадбирларни амалга оширмоқда, дейилади СВВ матбуот хизмати хабарида.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг