Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

ССВ Китобда коронавирусга чалинган бемор вафот этгани бўйича хабарга изоҳ берди

ССВ Китобда коронавирусга чалинган бемор вафот этгани бўйича хабарга изоҳ берди

Фото: «Xabar.uz»

31 май куни Китоб туманида коронавирус билан касалланганлик бўйича гумонланиш ҳолати қайд этилган эди. Шунингдек, туман ҳудуди қатъий карантинга олиниб, ёпилганди. 

Соғлиқни сақлаш вазирлиги мазкур ҳодиса юзасидан расмий баёнот билан чиқди. 

Унга кўра, гумонланувчи, 1963 йилда туғилган фуқаро Н.О. Китоб туманида яшаган. У 2020 йил 10 апрель куни Қозоғистон Республикасига кетган. Жорий йил 9 май куни юртимизга қайтиб келган ва Тошкент вилоятидаги Карантин марказига тиббий кузатувга олинган. 10 май куни эса Яккасарой туман тиббиёт бирлашмаси терапия бўлимига пневмония ташхиси билан ётқизилган.

Ўтказилган диагностик тахлиллардан сўнг беморда коронавирус аниқланмаган. Бундан аввал у жигар циррози ташхиси билан даволанган.

Шу йилнинг 29 май куни Китоб туман тиббиёт бирлашмаси шошилинч тиббий ёрдам бўлимига олиб келинган. Коронавирус инфекциясига олинган тахлил унда гумон натижани қайд этгани боис суртма намуналари 31 май куни ўрнатилган тартибга кўра, махсус лабораторияга юборилган. Шу куни у ўтказилган реанимацион муолажаларга қарамасдан вафот этган.

Коронавирусга гумонланган марҳум билан мулоқотда бўлган барча фуқаролар эҳтиёт чораси сифатида стационар ва уй карантинига олинган. Китоб туман ҳудуди тўлиқ карантинга ёпилган.

Шу йилнинг 31 май куни юборилган суртма намуналарини такрор текширув натижаларига кўра, марҳум беморда коронавирус инфекцияси аниқланмади. Демак, бир ой ичида ўтказилган иккинчи бор диагностик тахлил ҳам Н.О. коронавирусга чалинмаганлигини кўрсатган. У ёндош касалликлар туфайли вафот этганлиги маълум бўлди. Шундай бўлса-да, қатъий санитария қоидаларига кўра, карантинга олинган фуқаролар маълум муддат тиббий кузатувда бўлишади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг