Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

ССВ кеча коронавирус аниқланган ва вафот этган беморлар сонини маълум қилди

ССВ кеча коронавирус аниқланган ва вафот этган беморлар сонини маълум қилди

2021 йил 7 май ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 93978 (+381) нафарни ташкил этмоқда.

Янги касалланиш ҳолатларининг:

  • 11 нафари Қорақалпоғистон Республикасида,
  • 7 нафари Андижон вилоятида,
  • 11 нафари Бухоро вилоятида,
  • 7 нафари Жиззах вилоятида,
  • 6 нафари Қашқадарё вилоятида,
  • 3 нафари Навоий вилоятида,
  • 8 нафари Наманган вилоятида,
  • 80 нафари Самарқанд вилоятида,
  • 8 нафари Сирдарё вилоятида,
  • 4 нафари Сурхондарё вилоятида,
  • 15 нафари Фарғона вилоятида,
  • 6 нафари Хоразм вилоятида,
  • 62 нафари Тошкент вилоятида,
  • 153 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Касалликдан соғайганлар жами 89703 (+365) нафарга етган ва соғайиш кўрсаткичи 95 фоизга тушган.

Шунингдек, 2 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, касалликдан вафот этганлар сони 662 нафарни ташкил қилди.

Айни пайтда тиббиёт муассасаларида 3613 нафар бемор даволанмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг