Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Шри-Ланкада коронавирус туфайли 3 мингга яқин маҳбус озод этилди

Шри-Ланкада коронавирус туфайли 3 мингга яқин маҳбус озод этилди

Фото: «Interfax.az»

Шри-Ланкада коронавирус туфайли 2961 нафар маҳбус гаров эвазига турмадан чиқарилди, деб ёзади «Associated Press».

Таъкидланишича, турмалар тўлиб кетган: 10 минг кишилик жойга 26 мингта маҳбус жойланган.

Аввалроқ ҳукумат коронавирус тарқалишининг олдини олиш мақсадида зиёратчиларнинг келишини тақиқлаб қўйганди. Бу маҳбуслар орасида норозиликларни келтириб чиқарди.

Шри-Ланкда 166 киши коронавирусга чалинган бўлиб, 5 киши ҳаётдан кўз юмди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг