Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Автобус жарима майдонига, йўловчилар карантинга: чекловга қарамай йўловчи ташиётган ҳайдовчилар аниқланди

Автобус жарима майдонига, йўловчилар карантинга: чекловга қарамай йўловчи ташиётган ҳайдовчилар аниқланди

Иллюстратив фото: «Xabar.uz»

Жорий йилнинг 16 апрель куни Тошкент вилояти Зангиота туманида жойлашган «Буюк Турон» МЧЖ  га тегишли ҳудудда Мерседес-бенц русумли давлат рақам белгиси 85 380 UAA бўлган автобус ҳайдовчиси карантин туфайли ўрнатилган чеклов чораларига қарамасдан, ўзбошимчалик билан 45 нафар йўловчиларни Сурхондарё вилоятига, «EAST LINE TOUR» МЧЖга тегишли бўлган «YUTONG» русумли давлат рақами белгиси 80 038 NAA бўлган автобус ҳайдовчиси эса 45 нафар йўловчини Бухоро вилоятига етказиб қўйиш мақсадида тўплаб турганлиги аниқланди. 

2020 йилнинг 17 апрель куни эса соат тахминан 19:20ларда Тошкент-Нукус йўналишида ҳаракатланиб келаётган «YUTONG» русумли,  давлат рақами 10 351 ТВА бўлган автобус Оқ олтин тумани ҳудудидан ўтган М-39 автомобиль йўлининг 919 километрида жойлашган «Сардоба» ЙПХ масканида вилоят ИИБ ЙҲХБ ҳамда Транспорт вазирлигининг Сирдарё ва Тошкент вилояти Автомобиль ташувларини назорат қилиш бошқармалари ходимлари билан ҳамкорликда тўхтатилган вақтида автобус салонида 51 нафар йўловчи ва 2 нафар ҳайдовчи борлиги аниқланди.

2020 йил 18 апрель куни эса Тошкент вилояти Зангиота тумани ҳудудидан ўтган М–39 автомобиль йўлида ўтказилган рейд тадбирлари давомида «MIRONSHOX GRAND TRANS» МЧЖ гатегишли «YUTONG» русумли давлат рақам белгиси 01 314 VFA бўлган автобус ҳайдовчиси ўзбошимчалик билан йўловчиларни Қорақалпоғистон Республикасига олиб кетаётганлиги маълум бўлди.

Карантин туфайли ўрнатилган чеклов чораларига қарамасдан ноқонуний равишда йўловчи ташиш фаолияти билан шуғулланиш ҳолатлари юзасидан Транспорт вазирлиги автобиль ташувлари хавфсизлигини назорат қилишин спекторлари, ИИВ ЙҲХБ ҳамда Санитария-эпидемиология назорати давлат инспекцияси ходимлар томонидан қонунчиликда белгиланган тартибда баённомалар расмийлаштирилиб, транспорт воситалири жарима майдончасига, йўловчилар эса карантинга олинди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг