Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Савоб иш яхши, аммо...

Савоб иш яхши, аммо...

Фото: Видеолавҳадан скриншот

Савоб иш қилиш — хайрли юмуш. Жаҳонгир Отажонов Фарғонада хайрия карвони уюштирибди. Кам таъминланган, иқтисодий кўмакка муҳтожларга озиқ-овқат, кийим-кечак берилиши мақтагулик.

Ҳаммаси зўр, шу ишни ташкиллаштирганларнинг отасига минг раҳмат. Кўплаб хонадон аҳли қалбида ушбу хайрия ёрдамидан хурсандчилик пайдо бўлади, эътибордан неча кўнгли ўксикнинг юзи ёришади.

Бир лекини бор, шу тадбир ташкилотчиларининг бирортасида тиббиёт ниқобининг йўқлиги, ижтимоий масофага риоя этилмаганлигини кўриб, карантин қоидалари бекор қилинганми, деган хаёлга бораркансан. Йўқ, мамлакатимизда ҳали пандемиян талаблари бекор қилинмаган.

Ахир дунёда коронавирус деган балою қазо ҳамон кезиб юрибди. Ана шу хавфининг иккинчи тўлқинидан ҳимояланишнинг барча чоралари кўрилмоқда, афсуски олиб борилган изланишларга қарамай, ҳалигача касалликка қарши курашда тўлиқ кафолат берадиган восита топилмади. Мутахассису ва экспертлар биргина самарали восита тиббий ниқобларни тақиб юриш эканини бот-бот такрорлашмоқда. Айнан шу талабга амал қилиш билан касаллик тарқалишига қарши курашиш мумкин, холос.

Бир тадбир деб, қанчадан-қанча одамлар ушбу хавфли касалликни юқтириб олиши мумкин-ку?

Кўчада оддий одамлар тиббиёт ниқоби тақмай юрса тўхтатиб, жазога тортаётган мутасадди ходимлар нега уларга бу чорани қўлламади, деган савол пайдо бўлади. Нима бўлганда ҳам савоб иш яхши, аммо карантин қоидаларига риоя қилиш барчага бирдек тааллуқли бўлиши шарт. Шуни унутмаган маъқул.

Бердиёр Ҳазратқулов

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг