Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Саудия Арабистонида COVID-19 га чалинганлар сони кундан-кунга ошмоқда

Саудия Арабистонида COVID-19 га чалинганлар сони кундан-кунга ошмоқда

Фото: «Informator.press»

Саудия Арабистонида коронавирусни юқтириб олганлар сони 52 минг кишидан ошиб кетди, дея маълум қилди шанба куни қироллик соғлиқни сақлаш вазирлиги. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар берди.

Бошқарманинг «Twitter»да чоп этган статистикасига кўра, бир кеча-кундузда 2840 та янги ҳолат қайд этилган. Мамлакат пойтахти Ар-Риёд (839 та) ва қирғоқ бўйидаги Жидда (450 та) шаҳарларида кўпроқ кузатилган.

«Қиролликда жами 52 минг 16 та COVID-19 ҳолати қайд этилган бўлиб, 23 666 киши соғайган, 302 киши вафот этган», — дейилади вазирлик хабарида.

Шундай қилиб, қироллик коронавирусга чалинганлар сони бўйича араб дунёсида етакчи ўринни эгаллаб турибди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг