Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Санитайзер-диспансер қурилмалари ўрнатилиши бўйича маълумот берилди

Санитайзер-диспансер қурилмалари ўрнатилиши бўйича маълумот берилди

АОКА ҳузуридаги штабда Коронавирусга қарши курашиш штаби аъзоси Ботир Қурбонов иштирокида брифинг бўлгани ҳақида хабар берилганди. Унда айрим муҳим саволларга жавоб берилди. 

Менда коронавирус симптомлари йўқ, лекин мен касалликка чалинганлар билан мулоқотда бўлдим. Ҳудудий СЭСга бепул анализ топширишим мумкинми?

Авваламбор касалланган беморлар билан мулоқотдан сақланиш лозим, ижтимоий масофа сақланиши, тиббий ниқобда бўлиш ва антисептиклардан фойдаланиш тавсия этилади.

Мулоқот содир бўлганда ҳудудий поликлиникага мурожаат қилиб, шифокор тавсиясига биноан йўлланма олинади ва ҳудудий Санитария-эпидемиология хизматига бепул тест топшириш мумкин.

Дезинфекция туннеллари ўрнига тери учун қулай антисептик эритмалари бўлган санитайзер-диспансер қурилмалари ўрнатилиши ҳақида хабар берилган эди. Шу қачондан амалиётда қўлланади?

Республика махсус комиссиясининг қарорига биноан, дезинфекция тунеллардан фойдаланиш тавсия этилмаган.

Карантин чоралари сусайтирилгани билан, барча тадбиркорлик субъектлари, бозорларда санитайзер-диспенсерлар таъминланиши шартлиги белгиланган.

Бунда маъсул шахслар томонидан ўзларига тегишли бўлган объектларни ушбу қурилма ёки кириш-чиқиш жойларига маъсул фуқароларни белгилаб, антисептик воситалар ва термометрия учун тепловизор ёки пирометрлари билан таъминлашлари зарур.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг