Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Россиянинг коронавирусга қарши биринчи дорисига экспертлар баҳо беришди

Россиянинг коронавирусга қарши биринчи дорисига экспертлар баҳо беришди

Фото: «Chemrar.ru»

Россияда коронавирусга қарши ишлаб чиқилган илк дори — «Авифавир»нинг самарадорлиги 80 фоиздан кам эмас. Дорининг синовлари ва самарадорлиги ҳақида Россия тўғридан-тўғри инвестициялар фонди мутахассислари «Известия» нашрига маълум қилган.

Дорини ишлаб чиқарган мутахассисларга кўра, «Авифавир»нинг клиник синовлари жорий йил август ойи охиригача давом этади. Айни пайтда мамлакат ҳудудида дорининг 18 минг қадоғи тайёрланган, янаги ойда Россия тиббиёт муассасаларига 60 минг қадоқ дори етказиш режалаштирилган. Фонд мутахассислари мавжуд технологик имкониятлар билан «Авифавир» дорисини ойига 60 минг қадоқ, йилига 720 минг қадоқ ишлаб чиқариш мумкин дейишмоқда.

Россиялик олимлар ушбу дори коронавирус инфекциясини даволашда қўлланганда касаллик даврийлигини қисқартиришини исботлашди. Синовда қатнашганларнинг касаллик даври стандарт тўққиз кундан тўрт кунгача қисқарган.

Тадқиқотлардан аниқланишича, дори қўлланилишининг биринчи босқичида беморларнинг 65 фоизида коронавирусга тест манфий чиққан. «Авифавир» ишлатила бошлангандан кейин ўн кун ўтиб эса синовда қатнашганларнинг 90 фоизида тест манфийга айланган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг