Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Россияда коронавирусни юқтирганлар сони 400 мингдан ошди. Москванинг ҳар 66-фуқароси коронавирусга чалинган.

Россияда коронавирусни юқтирганлар сони 400 мингдан ошди. Москванинг ҳар 66-фуқароси коронавирусга чалинган.

Фото: «Reuters»

«Интерфакс» хабар беришича, Россияда коронавирусни юқтирганлар сони 405 843 нафарга етди.

Ўтган сутка давомида 9 268 нафар янги бемор рўйхатга олинган.

Айни пайтда Россия жаҳондаги учинчи коронавирус ўчоғи бўлиб турибди, биринчи ўринда — АҚШ (1,77 млн.), иккинчи — Бразилия (498 минг).

Ўз навбатида, Россиядаги коронавирус ўчоғи — Москва, янги аниқланган касалларнинг 2595 нафари шу шаҳарга тўғри келади. Россия пойтахтида коронавирус 180 791 кишида аниқланган. Бу «даҳшатли» кўрсаткич — 11,92 миллионли Москванинг ҳар 66-фуқароси коронавирусга чалинган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг