Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Россияда аҳвол оғирлашмоқда

Россияда аҳвол оғирлашмоқда

Пандемия бошланганидан бери Россияда КОВИД-19 коронавируси инфекциясини юқтириб олганлар умумий сони 2 миллиондан ошди, деб хабар берилмоқда Федерал тезкор штаб маълумотларида. Rbc.ru ёзишича, сўнгги кун давомида мамлакатда 23610та янги инфекция ҳолатлари аниқланди. Натижада умумий ҳолатлар сони 2015608га кўпайди.

Россияда кетма-кет саккиз кун давомида 20 мингдан ортиқ КОВИД-19 инфекцияси аниқланган.

Жонс Хопкинс университети маълумотларига кўра, пандемия бошланганидан бери дунё бўйлаб КОВИД-19 инфекциясига чалинганлар умумий сони 56,25 миллиондан ошган. Шу билан бирга, Россия энг кўп ҳолатлар аниқланган беш мамлакат қаторига киради. Бу рейтингда ундан юқорида фақат:

  • АҚШ –11,5 млн.дан ортиқ;
  • Ҳиндистон –8,95 млн. атрофида;
  • Бразилия – 5,95 млн;
  • Франция – 2,1 млн.
Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг