Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Россия армиясида коронавирусга чалинганлар сони маълум қилинди

Россия армиясида коронавирусга чалинганлар сони маълум қилинди

Фото: «Интерфакс»

Коронавирус 2 482 нафар ҳарбий хизматчида, шунингдек, Мудофаа вазирлигининг 313 нафар фуқаролик ходимида аниқланган. Бу ҳақда муассаса баёнотига таяниб, «Интерфакс» хабар берди.

Маълумотларга кўра, 1 мартдан 1 майгача Қуролли кучларда ёппасига ўтказилган тест чоғида 1099 нафар ҳарбий хизматчида тест натижалари мусбат чиққан, 137 нафари соғайган.

Ҳарбий олийгоҳларда 1 174 киши зарарланган, улар орасида курсантлар ва тингловчилар ҳам бор. Иккита бемор тузалган. Университетгача бўлган 31 та таълим муассасасидан (14,5 мингдан ортиқ киши таҳсил олмоқда) 27 тасида касаллик қайд этилмаган.

Қуролли кучларнинг фуқаролик ходимлари орасида мартдан бери 313 кишида касаллик аниқланган, 12 нафари соғайган. Коронавирусга чалинганлар Мудофаа вазирлигининг дам олиш уйлари ва госпиталларида, шунингдек, фуқаролик соғлиқни сақлаш тизимидаги тиббий муассасалар ва уйларида даволанишмоқда.

1 май ҳолатига кўра, Россиянинг 85 та ҳудудида 114 431 та коронавирус ҳолати қайд этилган. Эпидемия даврида 1169 киши вафот этди, 13 220 киши тузалди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг