Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Қозоғистонда пандемияга қарши курашган амалдор коронавирусдан вафот этди

Қозоғистонда пандемияга қарши курашган амалдор коронавирусдан вафот этди

Бақит Қурманбаев.

Қозоғистон мудофаа вазирининг ўринбосари, мамлакатда COVID-19 пандемиясига қарши курашган генерал-майор Бақит Қурманбаев коронавирусдан вафот этди.

49 ёшли амалдор «пандемияга қарши курашнинг дастлабки кунлариданоқ инфекциянинг тарқалишига қарши кураш тадбирларини ташкил қилиш ва таъминлашда фаол иштирок этган», – дейилади вазирлик матбуот хизмати хабарида.

Сўнгги маълумотларга кўра, Қозоғистонда 61 755 та коронавирус юқтириш ҳолати аниқланган. Шундан қарийб 36 минг бемор даволанди, 375 киши вафот этди, мамлакатда июл ойи бошида қаттиқ карантин чекловлари қайтарилди, улар 2 августгача ўз кучини сақлаб қолади. 13 июл, душанба куни Қозоғистонда пандемия қурбонлари хотирасига мотам эълон қилинди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг