Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Қозоғистонда коронавирус туфайли ўлим ҳолати илк бор қайд этилди

Қозоғистонда коронавирус туфайли ўлим ҳолати илк бор қайд этилди

Фото: «Qazweek.kz»

Қозоғистонда коронавирус туфайли биринчи бемор ҳаётдан кўз юмди, дея хабар берди «РИА Новости».

Қозоғистонда коронавирусга оид 109 та ҳолат тасдиқланган. 16 мартдан мамлакатда фавқулодда ҳолат жорий этилган. Нурсултон ва Олмаота 19 мартдан карантинда.

«Бугун коронавирус туфайли Қозоғистон фуқароси ҳаётдан кўз юмди. Вафот этган аёлнинг қариндошлари ва яқинларига чуқур ҳамдардлик билдирамиз», — дейди республика ахборот ва ижтимоий тараққиёт вазири Даурен Абаев «Хабар 24» телеканали эфирида.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг