Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Қорақалпоғистонда беморларга ёрдам кўрсатган ҳамшира коронавирус юқтирди

Қорақалпоғистонда беморларга ёрдам кўрсатган ҳамшира коронавирус юқтирди

7 апрель ҳолатига кўра Қорақалпоғистон Республикасида коронавирусга чалинган беморлар сони 11 нафарни ташкил қилмоқда. 

Қорақалпоғистон ССВ маълумотларига кўра, дастлаб коронавирус аниқланган Нукус шаҳрида яшайдиган бир эркак киши ва унинг онаси билан мулоқатда бўлган кишилар карантинга олиниб, улардан ҳам таҳлиллар олинган.

Таҳлил натижаларига кўра, афсуски, яна қуйидагиларда коронавирус касаллиги аниқланган:

• эркак кишининг аёли ва уларнинг икки қизида;

• эркак киши билан онасига тиббий ёрдам кўрсатган ҳамшира ва унинг қизида;

• эркак киши билан бирга ишлайдиган эркак кишида;

• Фавқулодда вазиятлар вазирлигида хизмат сафари билан Тошкент шаҳридан келган 3 нафар эркак кишида.

Ҳозирда касалланганлар Республика юқумли касалликлар шифохонасида даволанмоқда. 

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон бўйича айни дамда коронавирус юқтирганлар сони 504 нафарга етган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг