Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Қорақалпоғистон коронавирусдан холи ҳудуд бўлишга яқинлашмоқда

Қорақалпоғистон коронавирусдан холи ҳудуд бўлишга яқинлашмоқда

Тошкентдаги Вирусология илмий-текшириш институти клиникасида бир йўла 37 нафар, Эпидемиология, микробиология ва юқумли касалликлар илмий-текшириш институти клиникасида эса 7 нафар, жами 44 нафар бемор соғайди ва реабилитацияга кузатилди.

Тошкент шаҳрида шу пайтга қадар 1019 нафар бемор соғайган бўлса, эндиликда улар 1063 нафарга етди.

Қорақалпоғистон Республикаси юқумли касалликлар шифохонасида 2 нафар, Самарқанд вилояти юқумли касалликлар шифохонасида 9 нафар, жами 11 бемор соғайди ва реабилитацияга кузатилди.

Эндиликда Қорақалпоғистонда шифо топганлар 129 нафарга етиб, даволанаётганлар 6 нафарни ташкил этмоқда. Ушбу ҳудуд коронавирусдан холи бўлишга жуда яқин турибди.

Бугун ҳозирга қадар 55 нафар бемор тузалиб, мамлакатимиз бўйлаб жами соғайганлар 2783 нафарга етди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг