Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Путин масофадан ишлашга ўтди (фото)

Путин масофадан ишлашга ўтди (фото)

Фото:«Twitter»

Россия президенти Владимир Путин агрокомплекс ривожига бағишланган ҳукумат йиғилишини телеконференция шаклида ўтказди.

Бу ҳақда президент матбуот котиби Дмитрий Песковга асосланиб РБК хабар берган.

Эслатиб ўтамиз, бир неча куни аввал Путин коронавирус билан хасталанганлар даволанаётган Коммунаркадаги шифохонага борганди. Кейинчалик у билан қўл бериб кўришган бош врачда инфекция аниқланди. Песковга кўра, ушбу учрашувда қатнашган барча кишилар текширилмоқда.

Путин Россияда коронавирус билан боғлиқ вазият жиддийлашаётганини таъкидлаган.

Россияда 5 апрелгача таътил элон қилинган. Ушбу вақт ичида ишчиларнинг маоши сақланиши белгилаб қўйилган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг