Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Ўзбекистонга Хитойдан яна бир миллион доза вакцина келтирилди

Ўзбекистонга Хитойдан яна бир миллион доза вакцина келтирилди

Фото: ССВ матбуот хизмати

Бугун Ўзбекистонга Zhifei Longcom Biopharmaceutical Co. Ltd компанияси томонидан ўзбекистонлик мутахассислар ҳаммуаллифлигида яратилган ZF-UZ-VAC2001 вакцинасининг яна 1 миллион дозаси Хитойдан олиб келинди.

Вакцинанинг 1 миллион дозалик аввалги партиялари шу йилнинг 27 март ва 27 апрель кунлари келтирилган эди. Шунингдек, март ойида 660 минг доза AstraZeneca, апрел ойида 100 минг доза «Спутник V» вакциналари ҳам олиб келинган.

Шундай қилиб, Ўзбекистоннинг вакцина захираси 3 миллион 760 минг дозага етди. Айни пайтгача фойдаланилган 1 миллион 346 минг дозадан ортиқ вакцинанинг 62 фоизи, яъни 842 минг дозадан ортиғини ZF-UZ-VAC2001 ташкил қилмоқда. Шундан айни пайтгача 91 минг нафардан ортиқ юртдошимиз ўзбек-хитой вакцинасининг 2-босқичи билан ҳам эмланган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг